АПЛнинг 35-турида “Ливерпуль” сафарда “Челси”га имкониятни бой берди (1:3).
Учрашувнинг 3-дақиқасида Энйо Фернандес ҳисобни очди. 56-дақиқада Жаррелл Куанса тўпни ўз дарвозасига йўллади.
85-дақиқада Виржил ван Дейк ҳисобни қисқартирди. 96-дақиқада “кўклар” ярим ҳимоячиси Коул Палмер пенальтидан якуний ҳисобни қайд этди.
"Ливерпуль" 82 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Челси" 63 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.