Англия Премьер-лигасининг 1-турида "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Арсенал" жамоалари тўқнаш келди. Учрашувда Лондон клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашув Манчестер шаҳридаги "Олд Траффорд" стадионида ўтди.
13-дақиқада Риккардо Калафьори учрашувдаги ягона голни урди.
Келаси турда "Манчестер Юнайтед" 24 август куни сафарда "Фулҳэм" билан тўқнаш келади. "Арсенал" эса 23 август куни ўз майдонида "Лидс Юнайтед"га қарши ўйнайди.
Англия Премьер-лигаси. 1-тур
17 август 2025 йил, якшанба. 20:30
Манчестер Юнайтед (Манчестер) — Арсенал (Лондон) - 0:1
Гол: 0:1 — Калафьори, 13'