Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Анвар Анваров Бриллиант лигада олтин медални қўлга киритди

Анвар Анваров Бриллиант лигада олтин медални қўлга киритди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири — Бриллиант лига мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров (узунликка сакраш) олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз мусобақада 7,84 метр билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. Иккинчи ўриндан мезбон спортчи Симон Эхаммер (7,72 метр) жой олган бўлса, ямайкалик 2019 йилги жаҳон чемпиони Тежей Гейл (7,71) бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Анвар Анваров, Сафина Садуллаевадан кейин, Бриллиант лига турнирларида ғалаба қозонган ўзбекистонлик иккинчи атлетга айланди.

Анвар Анваров яқинда Венгриядаги нуфузли турнирда 8,05 метр натижа билан бронза медални қўлга киритган эди.

Киритилди: Бугун 16:01. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!