Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Антониу Гутерриш БМТни замонавий воқелик асосида ислоҳ қилишга чақирди

Антониу Гутерриш БМТни замонавий воқелик асосида ислоҳ қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТни ўтмишдаги эмас, балки ҳозирги геосиёсий шароитларни акс эттирадиган тарзда ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Гутерриш бу фикрларни Ҳиндистондаги БРИКС саммитидаги нутқида билдирди, деб хабар берди report.az.

“Бугунги иқтисодий, демографик ва геосиёсий воқелик 1945 йилдаги вазиятдан фарқ қилади. Тузилмаларимиз ҳам буни акс эттириши керак”, — деди у.

“Ушбу саммитда иштирок этаётган мамлакатлар глобал воқелик қандай ўзгараётганини яққол намоён этмоқда. Биз кўп қутбли дунё сари тобора тезроқ қадам ташламоқдамиз”, деди Гутерриш.

Киритилди: 18:01 14.09.2026. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!