Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Антиқа жавоб варақаси: абитуриент нега бундай баҳоланди? (фото)

Антиқа жавоб варақаси: абитуриент нега бундай баҳоланди? (фото)

Жорий йилдан абитуриентларнинг жавоблар варақасининг сканери ҳам эълон қилинаётгани катта ижобий ўзгариш бўлди, албатта. Бу ишончлилик ва шаффофликни анча оширади, деб ёзади блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги саҳифасида.

Аммо бу илк марта қилинаётган амалиёт бўлганлиги сабабли, ижтимоий тармоқларда турли жавоблар варақаларининг расмлари тарқатилиб, айрим тушунмовчиликларга ҳам сабаб бўлмоқда. Буни айримлар «ўйин» деб баҳолашмоқда ҳам.

Масалан, бўш қолдирилган жавобга нима учун балл берилганини ёки бирорта жавоб белгиланмаган бўлса ҳам максимал балл берилганини кўпчилик бошида тушунмаганди. Изоҳлардан кейин тушуниб олишди, менимча.

Ана шундай изоҳлар беришни давом эттирамиз.

Яқинда мана бу жавоблар варақаси ҳам тарқалди. Унда абитуриентнинг чет тилидан имтиёзи йўқлиги, лекин шундай бўлса-да иккинчи фан блоки (2,1 балл) учун балл берилгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Гап шундаки, айнан ушбу жавоблар варақаси тарқалган абитуриент Олий ҳамширалик иши йўналишига топширган. Олий ҳамширалик иши йўналишининг 2-блокида ижодий имтиҳон бўлади. Буни кўпчилик яхши билса керак. Чет тилига умуман алоқаси йўқ буни.

Яна бир муҳим жойи - ижодий имтиҳон топширганларда гарчи худди максимал балл берилгандай 30 та яшил белги кўрсатилган бўлса-да, лекин аслида унақа эмас. Ижодийдан неча балл олган бўлса, ўша қўшилади.

Масалан, ушбу жавоблар варақасига қаранг. Абитуриент 80 балл олган. Тест баллари ҳисоблаб кўрсангиз, 8 та 3,1 балл (24,8) ҳамда 2 та 1,1 балл (2,2) топган. Демак, тестдан жами 27 балл топган. 80 дан 27 ни айирсак, 53 балл қолади.

Хулоса: абитуриент ижодий имтиҳондан 53 балл олган. Агар 2.1 балл бўйича максимал балл (2,2 х 30 = 60) қўшилганда эди, унда 87 балл кўрсатиши керак бўларди. Лекин жавоблар варақасида ҳам айнан 80 балл кўрсатилган. Демак, ҳаммаси жойида.

Ўшанчун ижодий имтиҳонларда 30 та саволнинг барчасида яшил белги турса ҳам, бу максимал балл берилди, деганини англатмайди.

P.S.: балки келгуси йилда ДТМ тизимни янада такомиллаштириш, ижодий имтиҳонлар алоҳида янги белги қўшса, янада яхши бўларди.
 

Киритилди: 15:53 12.08.2019. Ўқилди: 8377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!