Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Anthropic АҚШ ҳукуматини ортда қолдириб, SpaceX’нинг энг йирик мижозига айланди

Anthropic АҚШ ҳукуматини ортда қолдириб, SpaceX’нинг энг йирик мижозига айланди

Сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган АҚШнинг Anthropic компанияси Илон Маскка тегишли SpaceX’нинг энг йирик мижозига айланди. Компания SpaceX’нинг чораклик даромадининг учдан бир қисмидан ортиғини таъминламоқда.

Bloomberg агентлиги хабар беришича, 2026 йилнинг учинчи чорагида SpaceX даромадининг тахминан 34,5 фоизи Anthropic буюртмалари ҳиссасига тўғри келган.

Агентлик маълумотларига кўра, сунъий интеллект ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликдан тушган даромад SpaceX’нинг АҚШ давлат шартномалари бўйича олган тушумларидан ҳам ошиб кетган.

Таркибига жорий йилда Super Intelligence бўлинмаси ҳам киритилган SpaceX Anthropic компаниясига Теннесси штатидаги Мемфис шаҳрида жойлашган маълумотлар марказларининг ҳисоблаш қувватларини тақдим этмоқда.

2029 йилгача амал қиладиган шартномалар шартларига мувофиқ, декабрь ойидан бошлаб Anthropic SpaceX’га ҳар ой тахминан 3,1 миллиард доллар тўлаб боради.

Киритилди: 09:45 30.10.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!