Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Анталияга торнадо ҳужум қилди

Анталияга торнадо ҳужум қилди

Туркиянинг Анталия шаҳрига торнадо ҳужум қилди, деб хабар бермоқда турк оммавий ахборот воситалари.

Гирдобдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд Ғозипаша тумани бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Ғози ва Беёбаси маҳаллаларидаги 70 га яқин иссиқхонанинг вайрон бўлгани кўринади.

Баъзи уйларнинг томлари кучли шамол таъсирида учди. Бундан ташқари, бўрон шаҳардаги кўплаб дарахтларни ағдариб ташлади, айрим автомобиль йўлларида ҳаракатни вақтинча тўхтатишга тўғри келди. Гувоҳларнинг айтишича, торнадо атиги бир неча дақиқа давом этган.

Қурбонлар бўлишининг олди олинди. Ҳозирги пайтда ҳокимият органлари ноқулай об-ҳаводан етказилган зарарни баҳолашга уринмоқда.

Киритилди: 22:55 30.05.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!