Туркия Мудофаа вазирлиги Анқарада хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Қора денгиз хавфсизлиги масаласида учрашув ўтказилишини тасдиқлади.
Вазирлик расмийлари ушбу йиғилиш иштирокчилар таркибига ҳозирча аниқлик киритмади.
"Россия ва Украина ўртасида эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш фонида Қора денгиз хавфсизлиги масалаларига бағишланган учрашув 15–16 апрел кунлари Туркия Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги штаб-квартирасида ўтказилади. Унда хорижий давлатларнинг ҳарбий вакиллари иштирок этади. Учрашувда Қора денгизда тинчликни таъминлаш учун ҳарбий-режалаштиришнинг денгизга оид жиҳатлари муҳокама қилинади", дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати баёнотида.