Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Анқара Исроил билан тўқнашувни хоҳламайди – Туркия Ташқи ишлар вазири

A A A
Анқара Исроил билан тўқнашувни хоҳламайди – Туркия Ташқи ишлар вазири

Ҳоқон Фидан бу ҳақда Reuters агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

"Биз Сурияда Исроил билан тўқнашувни истамаймиз, чунки Сурия сурияликларники. Сурия на Туркияники, на Исроилники. Биз сурияликлар номидан гапира олмаймиз. Мамлакат хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни айнан сурияликларнинг ўзи ҳал қилиши керак. Агар улар муайян давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлишса бу уларнинг ички иши. Агар улар исроилликлар билан келишувга эришмоқчи бўлишса бу ҳам уларнинг ҳуқуқи", – дея таъкидлади Туркия ТИВ раҳбари.

Киритилди: 12:05 05.04.2025. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!