Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Анорбанк”нинг 95.1 фоиз улушига эгалик қилувчи Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилди

“Анорбанк”нинг 95.1 фоиз  улушига эгалик қилувчи Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилди

Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Маълумотларга кўра, у Ницца яқинидаги хусусий уйнинг ертўласида ушлаб турилган ва уни озод қилиш учун товон пули талаб қилинган. Тўловнинг маълум қисми тўланганидан сўнг Олимов озод этилган.

Франция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи сифатида бир нафар шахс қўлга олинган.

Киритилди: Бугун 13:49. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!