Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Аномал совуқ шароитида автосаройлар зарурий "антигель", "антифриз", "техник спирти" билан таъминланди

Аномал совуқ шароитида автосаройлар зарурий "антигель", "антифриз", "техник спирти" билан таъминланди

АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

Қайд этилишича, аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди.

Ҳозирда 300 литр антигель, 1 000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5 000 литр двигатель мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, 175 та шина, 142 та аккумулятор ва 2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисм захираси яратилди.

2023 йил 17 январь куни ҳолатига кўра, автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида 24 нафар техник ходимдан иборат жами 8 та бригада тузилиб, уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашинаси бириктирилди.

Киритилди: 11:46 17.01.2023. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!