Энергетика вазирлиги маълум қилишича, аномал иссиқ туфайли электр истеъмоли рекорд даражага етгани сабаб айрим ҳудудларда электр таъминоти 2 соатгача вақтинча чекланиши мумкин.
16 июль куни республикада суткалик электр истеъмоли 291 млн кВт/соатни ташкил этиб, ёз мавсуми учун энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Ҳозирча Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли чекловлар жорий этилган. Вазирлик фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди.