Бугун 14 август, 2020 йил, жума

O'ZB

Анжелина Жолининг қандай қилиб Бред Питтнинг “бошини айлантиргани” маълум бўлди

Анжелина Жолининг қандай қилиб Бред Питтнинг “бошини айлантиргани” маълум бўлди

Mirror нашрининг ёзишича, 2005 йилда Голливуд актрисаси Анжелина Жолининг қандай қилиб актёр Бред Питтни собиқ рафиқаси Женнифер Энистондан ўғирлагани маълум бўлган.

Маълумотларга кўра, бу “Жаноб Смит ва Смит хоним”нинг фильмини суратга олиш пайтида рўй берган.

Анжелинанинг собиқ тансоқчиси Марк Бехарнинг айтишича, Жоли ва Питт кўп вақтларини бирга ўтказишган. Марк эса уларга хат алмашишга ёрдам берган.

"Анжелина ва Бред доимо бир-бирларига жилмайиб туришарди, бир-бирларини яхши кўрадиган икки мактаб ўқувчилари каби ҳаракат қилишарди ва бу жуда ёқимли эди. Мен уларни бир неча бор бирга кўрганман ва турмуш қурганликларидан сўнг ҳечам ажабланмаганман", - дейди Бехар.

Аммо бошқа манбаларнинг айтишича, Жоли очиқчасига Питтнинг бошини айлантирган.

Бу ҳолат суратга олиш майдончасида яққол кўзга ташланган.

Киритилди: 22:00 31.07.2020. Ўқилди: 7392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!