Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ангрендаги боғчаларнинг 18 нафар тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди

Ангрендаги боғчаларнинг 18 нафар тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан якуний экспертиза хулосаси чиқмагунига қадар турли маълумотлар берилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати маълумотларни фактлар асосида тарқатилишини тавсия этади.

Якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 20:20 14.09.2023. Ўқилди: 1330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!