Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Англияда энг катта денгиз динозаврининг қолдиқлари топилди

Англияда энг катта денгиз динозаврининг қолдиқлари топилди

Англиялик олимлар энг катта денгиз динозаврини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мазкур жонзотнинг узунлиги тахминан 25 метр бўлгани тахмин қилинмоқда. Денгиз гиганти мезозой эрасининг триас ва юра даврлари чегарасида тахминан 202 миллион йил олдин яшаган.

Ҳайвонларнинг қолдиқларини йиғувчи олимлар 2016 йилда Англиянинг Сомерсет шаҳридаги пляжда мазкур гигантга тегишли биринчи жағ қисми қолдиқларини топган.

Мутахассисларнинг айтишича, жағ қолдиқлари узунлиги 25 метргача бўлиши мумкин бўлган йирик ихтиозаврларга тегишли. Ихтиозавр глобал катаклизм натижасида йўқ бўлиб кетган юра даври ҳайвонларининг кўплаб бошқа турлари сингари тақдирни бошдан кечирган.

25 йил умрини ушбу ажойиб фаолиятга бағишлаган эркак фанга маълум бўлган улкан ихтиозаврга тегишли биринчи жағ суягини топган. 2020 йилда иккинчи тошга айланган суяк биринчисидан атиги 10 км узоқликда топилган.

Қидирув давом эттирилган, натижада 2022 йилда иккинчи жағнинг яна бир нечта бўлаклари топилган.

Ушбу кашфиётлардан сўнг йўқ бўлиб кетган денгиз гигантининг ҳажмини аниқроқ баҳолаш мумкин бўлган. Олимлар уни “Ichthyotitan severnensis” деб номлаган, бу илмий атама лотин тилидан таржима қилганда тахминан “Йирик балиққа ўхшаш Северна калтакесаги” деган маънони англатади (Северн Британия оролларидаги энг узун дарё бўлиб, Сомерсет ва Девон графликларидан оқиб ўтади ҳамда Бристол кўрфазига қуйилади).

Тез орада барча топилган қолдиқлар Бристол музейида намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 11:31 18.04.2024. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!