Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Англия дарвозабонининг пенальтилар бўйича «шпаргалкаси» Аргентина ўйинчилари қўлига тушди

Англия дарвозабонининг пенальтилар бўйича «шпаргалкаси» Аргентина ўйинчилари қўлига тушди



Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган ЖЧ–2026 учрашувидан сўнг Лионель Месси, Нико Гонсалес ва Маркос Сенеси Англия дарвозабони Жордан Пикфорднинг сув идишини топиб олди.

Маълум бўлишича, идишга Аргентина терма жамоаси футболчиларининг пенальтини қай тарзда тепиши ҳақидаги ёзувлар туширилган бўлган. Видеода Месси ёзувларни кўриб ҳайратлангани акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Сенеси Мессига идишда «сен чапга тепадигандай кўринасан, аммо тўпни ўнгга йўналтирасан» деган қайдлар борлигини айтган. Шундан сўнг Месси ҳазиломуз тарзда Пикфорд унинг пенальтиларини яхшилаб ўрганганини таъкидлаган.

Киритилди: 18:27 16.07.2026. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!