Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган голни Доминик Собослаи киритди. 83-дақиқада венгриялик хавбек жарима зарбасидан тўпни Давид Райя дарвозасига "михлаб қўйди".
"Ливерпуль" 9 очко билан якка пешқадамга айланди. "Арсенал" 6 очко билан 3-ўринда.