Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Android-смартфонларда хавфли вирус пайдо бўлди

Android-смартфонларда хавфли вирус пайдо бўлди

Android-смартфонларда унинг экранини ўқий оладиган Sturnus вируси аниқланди, деб хабар берди Android Authority нашри.

Вирус жабрланувчи телефони экранини ўқишдан ташқари, маълумотларни шифрлаш тизимини ҳам четлаб ўтиши мумкин. Масалан, Telegram ва Signal мессенжерларидаги хабарларга ҳам Sturnus вируси йўл топа олади.

Экран орқали вирус паролларни йиғиши, банк иловалари маълумотларини қўлга киритиши, ёзишмаларни ўқиши ва смартфондаги маълумотларни олиши мумкин.

Экспертларга кўра, вирус Google Chrome ва бошқа оммалашган иловалар ниқоби остида яширинган. У интернетда apk-файллар орқали тарқатилаётгани эҳтимолда тутилмоқда.

Киритилди: 14:39 27.11.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!