Полшанинг собиқ президенти Анджей Дуда журналистлик касбини танлашга қарор қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Канал Зеро интернет-каналининг асосчиси Кшиштоф Становский хабар берди.
“Катта мамнуният билан айтишим мумкинки, Канал Зерода янги муаллифимиз бор. Президент Анджей Дуда 16 та долзарб мавзу бўйича 16 та кўрсатув тайёрлайди”, дея ёзди Становский.
Унинг айтишича, Полшанинг собиқ раҳбари тайёрлайдиган кўрсатувларда “ўнлаб суҳбатдошлар ва вазиятлар, хотиралар ҳамда бугунги кун муаммолари ҳақидаги қарашлар ўрин олади”.
Канал Зеро YouTube видео хизматида эфирга узатилади. Ушбу канал Полшанинг йирик мухолиф партияси “Ҳуқуқ ва адолат” билан алоқадор, деб тахмин қилинади.
Август ойида Дуда президент сифатидаги фаолиятини “беш”га баҳолаб, олти балли тизимдан фойдаланганини таъкидлаган.