Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берилди.

Булоқбоши тумани "Сарвонтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб оътувчи Жанубий Фаргъона канали қиргъоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Ушбу маълумот олиниши билан Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ушбу маҳаллада жойлашган 100 га яқин хонадонга сув кирган. Шундан тахминан 30 тасида хонадоннинг ичига, қолган 70 та ҳолатда эса томорқасига сув кирган.

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг техникалари ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва кирган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 13:55 08.05.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!