2025 йил 10 июнь куни Андижон вилоятидаги Поитўғ бекатида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Маълум бўлишича, нотаниш фуқаролардан бири темир йўл станцияси ҳудудига кириб, иккинчи йўлда бўш турган систернага чиқиб олган. Вагонда бўлган эркак контакт тармоғидаги кучланиш таъсирига тушиб, ерга ёқилган.
Станция навбатчи ходими воқеага зудлик билан муносабат билдириб, тез тиббий ёрдам чақирган. Жабрланувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасига олиб борилган.