Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижондаги корхонанинг қарзи сабаб 2 минг дона шим хатланди

Андижондаги корхонанинг қарзи сабаб 2 минг дона шим хатланди

Шартномада кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳақдорнинг ҳақли эътирозларига ва қарздорга қонуний чора кўрилиши билан бирга қўшимча харажатлар келтириб чиқаришига сабаб бўлади.

Хусусан, Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ижро ҳужжатига кўра қарздор МЧЖдан хорижда фаолият олиб борувчи хўжалик юритувчи субъект фойдасига 44,7 минг АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Маълум бўлишича, қарздор жамият келишув шартларини бузиб, тўланиши лозим бўлган миқдордаги суммани белгиланган вақтда амалга оширмасдан, кечиктириб келган.

Шу сабабли, ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш, қарздорликни ундириш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли 2 000 дона эркаклар ва аёллар шимлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:04 19.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!