Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондаги даҳшатли самосуд бўйича расмий баёнот берилди

Андижондаги даҳшатли самосуд бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашаётгани тасвирланган видеохабар юзасидан

Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Асака туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж шу йилнинг 8 июнь куни тонгги соат 4:30 ларда Асака тумани, Қадрият маҳалласи ҳудудида фуқароларнинг тинчини бузиб, шериклари 2003 йилда туғилган С.М. ва 2002 йилда туғилган О.М.лар билан бирга, 2004 йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан уриб дўппослаб, унга енгил тан жароҳати, 1997 йилда туғилган фуқаро Р.Б.га эса ўртача оғир тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида фуқаролар Х.Ж, С.М. ва О.М.ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 2025 йил 8 июль куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди томонидан 2025 йил 27 август куни судланувчилар Х.Ж, С.М.ва О.М.ларнинг хар бирига нисбатан 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Киритилди: Бугун 11:51. Ўқилди: 1947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!