Ижтимоий тармоқларда "моточиларга пичоқ билан таҳдид қилишди" сарлавҳаси билан тарқалган видеохабарда акс этган ҳолатга Андижон вилояти ИИБ томонидан ойдинлик киритилиб, ушбу ножўя ҳаракатни содир этган шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ҳамда 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Жиноят иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, айбланувчи ўзини олиб юрган таксичини ҳам пичоқ билан қўрқитиб, текинга юргани ва таксичини 100 минг сўм пулини талончилик билан қўлга киритилгани аниқланди.