Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тезкор штаб иш бошлади

A A A
Тезкор штаб иш бошлади

Халқаро майдонда вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик шароитида экспорт ва импорт юклари ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, ушбу жараёнда миллий ташувчилар ҳамда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳамда бошқа дахлдор идоралар вакилларидан иборат “тезкор штаб” иш бошлади.

📞Халқаро ташувлар масалалари бўйича мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун Транспорт вазирлигининг 1167 қисқа рақамли ишонч телефони 24 соатлик иш режимига ўтказилди.

Шунингдек, Telegram мессенжерида @TashuvchigaKo'mak (https://t.me/TashuvchigaKomakBot) боти ишга туширилди.

Киритилди: 20:15 24.06.2025. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!