Аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан “Ўзенергоинспексия” томонидан Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Балиқчи тумани "Қаҳрамон" МФЙдаги "О.К." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.
Бу каби ҳолат Олтинкўл туманидаги "Т.Х." хусусий корхонаси ва "З.Ш.П." МЧЖларга қарашли АЁҚШларда ҳам АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.