Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши нафақат давлат бюджети барқарорлиги, балки тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолияти ҳамда молиявий интизомини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қарздорликларнинг ортиб бориши эса иқтисодий жараёнларга салбий таъсир кўрсатиб, умумий тараққиётга тўсиқ бўлиши мумкин.
Шу боисдан, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан солиқ органлари билан ҳамкорликда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига қарздор “T.V.K” хусусий корхонасидан давлат фойдасига жами 3 миллиард сўм миқдоридаги қарзни ундириш юзасидан солиқ органининг қарори келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида мазкур қарздорлик корхона томонидан нақд пул шаклида тўлиқ қопланиши таъминланди.
Бу каби ишлар орқали давлат бюджетига қўшимча маблағлар йўналтирилиб, қонун устуворлиги ва молиявий интизом таъминланмоқда.