Андижон вилояти Олтинкўл туманида хонадонлардан бири ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 19 февраль куни соат 14:26 да Олтинкўл тумани “Қўштепа” МФЙда жойлашган фуқаро I.Ш.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 14:32 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 15:02 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳодиса натижасида аҳоли яшаш хонадонининг 40 м/кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиши омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.