Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда университет талабалари овқатдан заҳарланди

Андижонда университет талабалари овқатдан заҳарланди

Андижон шаҳрида жойлашган Қўқон университети Андижон филиалида бир гуруҳ талабалар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Прокуратураси хабар берди.

Вилоят прокуратураси маълумотига кўра, 2026 йил 5 май куни университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, текширув жараёни вилоят прокуратураси назоратига олинган бўлиб, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!