Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда ўғли юборган пулни банкдан ололмаётганини айтиб тўполон қилган отахон руҳий хаста(ми)?

Андижонда ўғли юборган пулни банкдан ололмаётганини айтиб тўполон қилган отахон руҳий хаста(ми)?

Кеча Андижон вилояти Пахтаобод туманида бир "отахон" боласи юборган пулни банкдан ололмаётганини айтиб, дод-вой қилгани ҳақидаги видео тарқалиб кетди.

Халқ банки ушбу ҳолат жойига бориб ўрганган. Натижада видеодаги “отахон” 45 ёшли ногиронлиги бор фуқаро бўлиб чиққан. Шунингдек, бу фуқаро номига халқаро пул ўтказмалари бўйича хорижий давлатлардан пул келмагани ҳам маълум бўлган.

"Банк биносига ўрнатилган видеокузатув камерасининг ўша вақтдаги ёзувлари ўрганилганда ушбу фуқаронинг ўзини бошқариши ва руҳий ҳолати ўзгаргани кузатилди. Воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар ҳамда ҳудуддаги Ички ишлар органлари ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида фуқаро тез-тез шу каби жанжал ва тўполонлар қилиб туриши аниқланди", дейилади расмий хабарда.

Шундан сўнг, фуқаронинг онаси илтимосига кўра, руҳий ҳолати ёмонлашгани учун ногирон одам Андижон вилояти руҳий касалликлар шифохонасига даволаниш учун юборилган.

Киритилди: 17:47 07.09.2019. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!