Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда тўй кортежи сабабли, куёв жаримага тортилди

Андижонда тўй кортежи сабабли, куёв жаримага тортилди

Андижон вилояти Балиқчи туманида 22 ёшли куёв тўй кортежи сабабли 27 млн 200 мин сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, Балиқчи туманида яшовчи 22 ёшли фуқаронинг тўйи муносабати билан тўй кортежи Балиқчи туман марказида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва бу ҳолатни автомашинадан танасини чиқариб, видео тасвирга олиб кетаётган оператор автомашинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўрилиши билдирилган. Бироқ куёв ва унинг дўстлари бу ҳолатга қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини ўтаётган ходим билан жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 27 млн 200 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланган.

Билдрилишича, ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, куёвдан 27 млн 200 минг сўм миқдоридаги жарима пуллари ундирилиши таъминланган.

Киритилди: 22:52 07.01.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!