Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда товламачилик йўли билан 300 АҚШ долларини олмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда товламачилик йўли билан 300 АҚШ долларини олмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Р таниши У.М орқали Андижон шаҳарда товламачилик йўли билан аёл У.А иштирок этган интим видеотасвирларни кўрсатиб, ушбу тасвирларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:05 19.05.2022. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!