Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган алюминий эритиш цехи 6 млрд. 782 млн. сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди

Андижонда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган алюминий эритиш цехи 6 млрд. 782 млн. сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди

Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Бўстон” маҳалласидаги “Б.С.З.” МЧЖга қарашли нотурар жой биносида фуқаро А.Ю. тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан алюминий эритиш цехини ташкил қилиб, эритиш печларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 6 млрд. 782 млн. сўмлик 4 млн 521 минг метр. куб табиий газни ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ю., “Б.С.З.” МЧЖ ва Андижон шаҳар газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 09:47 11.07.2024. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!