Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда совуқ ҳавода бўлиб ўтган ҳоким ва масъуллар иштирокидаги тадбирда болалар юпун кийимда рақсга тушди

A A A
Андижонда совуқ ҳавода бўлиб ўтган ҳоким ва масъуллар иштирокидаги тадбирда болалар юпун кийимда рақсга тушди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бўстон туманидаги тадбирда совуқ ҳавода ўқувчилар юпун кийимда рақсга тушгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолатга Бўстон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур тадбир жорий йилнинг 7 декабрь куни Бўстон тумани “Меҳнатобод” Маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли янги кўча очилиш маросимидаги тадбирдан олинган.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги маданий тадбир дастуридан бехабар бўлганлиги сабабли ушбу дастурга болалар рақси киритилган.

Ушбу вазиятда болалар ташқарида 5 дақиқа бўлганлигига қарамай уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини инобатга олиб, мазкур салбий ҳолатга йўл қўйган тегишли мутасаддилар аниқланиб, интизомий чора кўрилиши режалаштирилмоқда.

“Хулоса ўрнида мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таълимдан ташқари турли тадбирларга жалб этилмаслигини, об-ҳаво ҳарорати кескин ўзгарган вақтларда уларнинг саломатликларига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар мавжуд эканлигидан келиб чиққан ҳолда келажак авлодимизга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари зарур эканлигини таъкидлаб қоламиз“, - дейилади хабарда.

Киритилди: 22:03 08.12.2023. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!