Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини осди

Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини осди

Андижонда 38 ёшли ҳоким ёрдамчиси ўзини осгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Марҳамат тумани прокуратураси маълумот берди.

Марҳамат туман прокуратураси томонидан 16.04.2022 йил куни соат 16:15 ларда 10.12.1984 йилда туғулган, Марҳамат тумани, Шўрқақир МФЙ, Давлатобод кўчаси 19-уйда яшаган Мирзамаҳмудов Фарҳод Азимовичнинг яшаш хонадонидаги молхонанинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, унга ўзини-ўзи осиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текширув давомида фуқаро Ф.Мирзарахимовга нисбатан бирон шахс томонидан муттасил равишда тазйиқ ўтказиш, ҳақорат қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, суд-тиббий экспертизасининг 05.05.2022 йилдаги 171-сонли хулосасида Ф.Мирзарахимовнинг ўлимига осилиши туфайли бўйин соҳаси аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бўйин соҳасидаги кенг, очиқ странгуляцион эгат мавжудлиги, бўйин юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши, ўпкани вицерал плевра варақлари ва юракни эпикард остига қон қуйилишлари (Тардъе доғлари), ўткир ҳолда юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан фуқаролар – А.Мирзарахимов, Ш.Мирзарахимова, А.Ибайдуллев, М.Қорабоев, Х.Турғунова, О.Холматова, Ф.Абдуллаева, Ж.Позилова, Т.Арапова, М.Тоштанова ва Н.Сотволдиевалардан тушунтириш хатлари олинди.

Мархум: Мирзарахимов Фарходжон Азимович, 04.12.1984 йилда Марҳамат туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, депутат эмас, 11.01.2022 йилдан 01.04.2022 йилга қадарли Полвонтош МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган, Марҳамат тумани Шўрқақир МФЙ, Давлатобод кўчаси, 19-уйда яшаган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом эттирилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча равишда ахборот тақдим этилиши таъминланади.

Киритилди: 16:39 13.05.2022. Ўқилди: 4255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!