Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Марҳамат туманидаги "М.А.О" МЧЖ ва Қўрғонтепа туманидаги "Б.Қ" МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.