Бугун, 8 октябрь куни Андижон вилоятидаги аёл бошқарувидаги Onix русумли транспорт воситаси анҳорга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:00 ларда Андижон шаҳрининг Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги овқатланиш шохобчаси автотураргоҳидан 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.О. (аёл) ўзининг Onix русумли транспорт воситасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, анҳорга тушиб кетган.
Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Транспорт воситаси махсус техникалар ёрдамида анҳордан чиқариб олинган.