Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда миллий либослар кўргазмаси учун ходимлардан пул йиғилдими?

A A A
Андижонда миллий либослар кўргазмаси учун ходимлардан пул йиғилдими?

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳар бир шаҳар ва тумандаги хотин-қизлар фаолларидан пул йиғилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

жтимоий тармоқларда Андижонда оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий либослар кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмани ўтказиш учун ҳар бир шаҳар, туманлардаги хотин-қизлар фаолларидан пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, хотин-қизлар фаолларидан пул маблағлари йиғилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мазкур иддао бўйича бирорта асосли ҳолат ҳозиргача кузатилгани ёки аниқлангани йўқ. Бундан ташқари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси мазкур тадбирнинг молиявий томонига дахлдор эмас ва соҳага оид иштирокчи сифатида қатнашиб боришни кўзда тутган. Тадбир харажатлари фестивалга ажратилган умумий маблағлар ҳисобидан қоплангани билдириб ўтилган, — дейилади муносабатда.

Шунингдек, ҳокимлик хабарларда шахсга оид тухмат ва ҳақоратли жумлаларга нисбатан оммага ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда шахсни обрўсизлантириш қонунчилигимизга асосан жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.

Киритилди: 10:10 06.08.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!