Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Асака туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Асака тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудидан ўтган D-105E Асака—Ҳумо автомобил йўлининг 2-километрида 44 ёшли А.О. ўзининг Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан хозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.