Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат кеча, 25 ноябр куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ худудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” масъулияти чекланган жамиятига тегишли конда содир бўлган. “Қақир” МФЙда яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиёцизлик оқибатида тош босиб қолган. Оқибатда С.А. воқеа жойида вафот этган. Марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.