Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда ирригация тизимига тегишли ерни сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда ирригация тизимига тегишли ерни сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Андижон вилоятида “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари хавза бошқармаси балансидан 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.А. фуқаро С.Т.нинг ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қўшимча объект қуриш учун Шаҳрихон тумани, “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси балансидаги 10 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб олиб бериши эвазига 32 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтган. Шундан 18 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:09 21.09.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!