Судланувчи Шахло Шабаева (исм шарифлар шартли) 2019 йилнинг 30 январь кунига қадар Андижон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлинмаси суриштирувчиси лавозимида ишлаган. У алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Мархамат туманида яшовчи Холдор Шокировни ички ишларга ишга олиб кириб қўйишини, ИИБда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини айтиб алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилиб, 21.674.320 сўмга тенг бўлган 2.000 АҚШ долларни қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик қилган.
Бундан ташқари Шахло Шабаева, хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг фирибгарликда ифодаланган жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Балиқчи туманида яшовчи Фозил Каримовни ички ишларга ишга олиб кириб қўйишини, ИИБда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини айтиб алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилиб, 23.841.752 сўмга тенг бўлган 2.200 АҚШ долларни қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик қилган.
Шунингдек, Шахло Шабаева, хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг фирибгарликда ифодаланган жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Мархамат туманида яшовчи Юнус Комиловни Жанубий Корея Республикасига ишга юборишини айтиб алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, 24.925.468 сўмга тенг бўлган 2.300 АҚШ долларни қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик қилган.
Шахло Шабаева, хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг фирибгарликда ифодаланган жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Мархамат туманида яшовчи Баҳора Шариповани Жанубий Корея Республикасига ишга юборишини айтиб алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, 24.925.468 сўмга тенг бўлган 2.300 АҚШ долларни қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” деб, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли Қарорининг 26-бандида ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этиши, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, Шахло Шабаевага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, аёл киши эканлигини жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятларни ғараз ниятларда содир этганини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, уни шахсини, содир этган жиноятларининг ижтимоий хавфлилик даражасини, моддий зарар қопланмаганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми, 28,211-моддаси 2-қисми санкциялари доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинлашни, ЖК 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиб, жазони узил-кесил тайинлашни ҳамда унга муқаддам жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 2021 йил 27 январдаги ҳукми билан тайинланган шартли ҳукмни шартлилигини бекор қилиб, ўталмаган жазо муддатини ҳозирги ҳукмга қисман қўшиб, узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, жазони ЖК 50-моддаси 8-қисмининг “б” бандига асосан умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 58-бандида “Агар, иш бўйича маҳкум бошқа жиноятларда ҳам айбдор эканлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга, бошқалари эса, ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо аввал биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича, кейин ЖК 59-моддасининг саккинзинчи қисми қоидасига кўра, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилганидан кейин содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича ва охирида бир неча ҳукм юзасидан (ЖК 60-моддаси) узил-кесил тайинланади” деб тушунтириш берилган.
Суд, мазкур Пленум қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, Шахло Шабаевага жазо тайинлашда уни содир этган жиноий ҳаракатлари муқаддам жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 2021 йил 27 январдаги ҳукмига қадар, шунингдек ҳукм чиқарилганидан кейин ҳам содир этилганлигини инобатга олиб, унга ЖК 59-моддасининг 8-қисми ҳамда 60-моддаларига асосан жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил тайинлашни лозим топди.
Суд, судланувчи Шахло Шабаевага нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноят бўйича айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган моддалар санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Махмуджон Рўзиматов,
жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси