Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда чет-эл валюта маблағларини яшириб олиб чиқиш операцияси фош этилди

Андижонда чет-эл валюта маблағларини яшириб олиб чиқиш операцияси фош этилди

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Мингтепа” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган Қирғизистон фуқароси Н.С ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро Д.М. билан олдиндан тил бириктириб валюта маблағларини қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказмоқчи бўлганликлари аниқланди.

Процессуал тартибда холислар иштирокида фуқароларга нисбатан ўтказилган божхона шахсий кўриги натижасида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган олиб ўтиш меъёрларидан ортиқча бўлган жами 687 500 Россия рубли ҳамда 200 000 сом Қирғизистон валюта маблағларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга урунганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:30 19.08.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!