Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда "бензин заправка"га 90 миллион сўм жарима қўлланилди

Андижонда "бензин заправка"га 90 миллион сўм жарима қўлланилди

Давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган АЁҚШга нисбатан 90,4 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан, Марҳамат туманида жойлашган “М.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга Аи-80 ва АИ-92 маркали автобензин сотилаётганлиги аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан 90.4 миллион сўм (реализация қилинган 20 660 литр автобензин қийматининг 50 фоизи) миқдорида жарима қўлланилди.

Киритилди: Бугун 11:38. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!