Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда аёл ва унинг онаси руҳий хаста қариндоши томонидан калтакланди

Андижонда аёл ва унинг онаси руҳий хаста қариндоши томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда “Андижонда 28 ёшли аёл ва онаси қариндоши тарафидан аёвсиз калтакланди” сарлавҳаси билан тарқалган видеотасвирлар юзасидан вилоят ИИБ расмий баёнот берди.

Аниқланишича, видеотасвирда акс этган ҳолат 2025 йилнинг 5 январь куни Андижон шаҳридаги “Ишчилар” маҳалласида содир бўлган. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Қ.М. (аёл) қариндоши 1991 йилда туғилган Р.А. (эркак) билан ўзаро гап тортишиб, Р.А. фуқаро Қ.М.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаган ва унинг юз қисмига оёғи билан тепиб юборган.

Шунингдек, Қ.М.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинани турли қаттиқ жисмлар билан уриб, унинг олди, орқа ва ён ойналарига ва олди ўнг томондаги чироқларига техник шикаст етказган.

Бундан ташқари, Р.А. жанжал вақтида Қ.М.нинг онаси Т.М.га ҳам тан-жароҳати етказганлиги ҳолати аниқланган.

Фуқаро Р.А.нинг руҳий касал эканлиги аниқланиб, Андижон вилояти руҳий касалликлар шифохонасига даволатиш мақсадида жойлаштирилган.

Фуқаролар Қ.М. ҳамда Т.М.ларнинг олган тан-жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:27 08.01.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!