“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Андижон туманида жойлашган “Е. Т.” МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган дизель ёнилғиси давлат стандарти талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида (14,5 млн сўм) иқтисодий санкция қўлланилди.
1️⃣ Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ ҳолатда сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифати тикланиши лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.