Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Андижон вилоятида 5 киши спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 22—26 декабрь кунлари вилоятида 22 киши Ўзбекистон акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:59 29.12.2024. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!