Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган суд ҳужжатларига мувофиқ, қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи АТ “Алоқабанк” фойдасига жами 42,3 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи ундирилиши белгиланган.
Суд ҳужжатларига асосан ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган дори воситалари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари, ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда уй-жойларга қаратиш белгиланган.
Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорларга белгиланган тартибда огоҳлантиришлар берилди. Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 41,5 миллиард сўм бўлган дори воситалари ишлаб чиқариш цехи дастгоҳлар жамланмаси билан биргаликда, шунингдек, умумий баҳоси 3,3 миллиард сўм бўлган тўртта уй-жой хатланди.
Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.