Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда 3 миллиард сўмдан зиёд божхона тўловлари тўлиқ ундириб олинди!

Андижонда 3 миллиард сўмдан зиёд божхона тўловлари тўлиқ ундириб олинди!

Яширин иқтисодиётни қисқартириш бугунги кунда энг долзарб аҳамият касб этиб, мазкур йўналишда божхона органларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Андижон” ТИФ божхона пости ҳамда Товарларни классификациялаш масъул ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритувчи МЧЖ номига олиб келинган товарлар ўрганилганида мазкур товарлар аслида бошқа рақамлар билан классификацияланиши аниқланди.

Натижада товарларнинг юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилганидан ортиқча бўлган қисми учун қўшимча 3 миллиард 88 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари хисобланиб, белгиланган тартибда тўлиқ ундириб олинишига эришилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 13:51 09.06.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!