Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 25 ёшли аёл норасмий эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборди

Андижонда 25 ёшли аёл норасмий эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборди

Андижон шаҳрида яшовчи аёл мудҳиш жиноят содир этди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 14 февраль куни фуқаро А.К. Андижон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро ўз мурожаатида Тошкент шаҳрида яшаётганлиги сабабли укаси М.К. билан алоқа қилмай қўйганлиги, уни излаб яшаб келаётган хонадонига келганда уни топа олмаганлигини билдирган.

Терговга қадар текширув давомида 2019 йил 3 май куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳри «Боғишамол» маҳалласида яшовчи М.К. (1972 йилда туғилган, ишчи) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи 1995 йил туғилган аёл Х.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, Х.Х. уни синтетик ип ёрдамида бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирганлиги, мурдасини уйининг ҳожатхона чуқурига ташлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 февраль куни шаҳар прокуратураси томонидан Х.Х. ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:08 17.02.2020. Ўқилди: 5346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!